ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

0
96

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси 2018 йил 30 май соат 12:00 да чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
  • Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2018 йил 7 май куни ўтказилган 01-04/-289-сонли йиғилиш баёнига асосан 2018 йил ғалла ўриш мавсумида ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишларини самарали ташкил этиш, ғалла ўриш мавсумида бажариладиган ишларнинг ҳисоб-китоб тизимини йўлга қўйиш ҳамда шартнома режасининг бажарилишини таъминлаш юзасидан дон корхоналари ва 2018 йил ғалла ҳосили учун фермер хўжаликларининг давлатга дон сотиш режасини бажармаслик сабабларини ўрганиш бўйцича тузилган ишчи гуруҳ ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;
  • вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларининг тасдиқлаш тўғрисида;
  • бошқа масалалар.
  1. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари У. Қодиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э. ТУРДИМОВ

Термиз шаҳри,
2018 йил 24 май.

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг