Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ
2016 ЙИЛ  31 ДЕКАБРДАГИ
345-Қ-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори талаблари асосида, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 апрелдаги 1533/02-14-сонли ҳамда вилоят ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 25 августдаги 01/18-3268-сонли хатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 апрелдаги 1533/02-14-сонли ҳамда вилоят ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 25 августдаги 01/18-3268-сонли хатлари инобатга олинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон қарорида кичик тадбиркорлик субъектлари соғлиқни сақлаш муассасаларининг давлат мулкидан фойдаланиши учун ижара тўловининг энг кам ставкасини 20 фоизга қисқартирилиши назарда тутилганлиги эътироф этилсин.
  3. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 31 декабрдаги “Вилоятда давлат мулкларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда давлат мулки ижара ҳақининг энг кам миқдорини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-қ-сонли қарорининг 1-иловаси 72-позицияси “йиллик энг кам ставка кв.м./сўм” устунидаги “7650” рақами “6150” рақамига ўзгартирилсин.
  4. “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти (Р.Раҳимова)га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.
  5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.
  6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими   Э.Турдимов

 Термиз шаҳри,
2017 йил 25 сентябрь. Қ-512

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг инсонпарвар жамият

Мустақил Ўзбекистон Республикаси 1992 йил март ойида БМТ аъзолигига қабул қилингач, шу кундан бошлаб халқаро …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE