Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА
ОЛИБ КЕТИШ ХИЗМАТЛАРИ ТАРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 381-сон ва 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Белгилаб қўйилсинки:
  • вилоятдаги барча иқтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотларининг хизмат кўрсатиш доирасида жойлашган кўчмас мулк объектлари эгалари (юридик ва жисмоний шахслар) улар билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши шартнома асосида амалга оширилади:
  • чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс (кейинги ўринда Ижрочи) тузилган шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги матнда Истеъмолчи) чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатади:
  • чиқиндилар чиқинди йиғиш пунктларидан ҳар куни хусусий секторлардан “сигнал” усулида — 3 кунда 1 маротоба олиб чиқиб кетилади.
  1. Вилоят экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси (У.Туропов), вилоят ДСЭНМ (А.Мустанов) кузги ялпи хазонрезги мавсумида дарахтлардан тўкилган баргларни ёқиш қатъиян тақиқланишини аҳолига етказилишини, улар махсус ажратилган жойлардан кўчалардаги, уйлар олдидаги смётлар (чиқиндилар учун махсус қути) билан бирга олиб чиқиб кетилишини қатъий назорат қилсин.
  2. Қуйидагилар:
  • Истеъмолчилар томонидан чиқиндиларни кўчаларга, сув йўлларига, ариқларга чиқиндиларни тўплаш ва кўмиб ташлаш учун ажратилмаган жойларга, шунингдек, ҳаракатдаги автотранспорт воситасидан йўлаклар ва кўчаларнинг транспорт юрадиган қисмига ташлаш;
  • кўп қаватли уйларнинг хоналарида чиқиндиларни тўплашни ва сақлашни ташкиллаштириш қатъиян тақиқлансин.
  1. Термиз шаҳар ва барча туманларда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин:
  • юридик шахслар чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни, кўрсатилган хизматларнинг тўлиқ ҳисоб-китобини эса календарь ойи тугагандан кейин 30 кун давомида амалга оширади;
  • жисмоний шахслар томонидан қабул қилинган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар, тасдиқланган тарифлар ва чипталарнинг белгиланган намуналарига асосан, жорий ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилади.
  1. Вилоятдаги барча истеъмолчилар:
  • чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тузиладиган шартноманинг талабларини бажариши;
  • чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;
  • хонадонда ёки хусусий уй-жойда истиқомат қилувчиларнинг ҳақиқий сони ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;
  • чиқиндиларни ахлат тўплаш шаҳобчаларига жойлаштириш учун кўп қаватли уйлардаги истеъмолчилар чиқиндиларнинг турлари бўйича пакетларга жойлаб, тегишли қути (контейнер)ларга ташлаши;
  • чиқинди ташлаш қути (контейнер)лари, чиқинди тўплаш шаҳобчалари, чиқинди тўпловчи камера ва бош- қа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда, бу ҳақда Ижрочиларни дарҳол хабардор қилиши лозим.
  1. Термиз шаҳар ва барча туманлар ҳокимликлари:
  • ўз расмий сайтлари ор- қали, шунингдек, бошқа маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали оммага тушунарли тарзда истеъмолчини кўрсатилаётган хизматлар, улар учун белгиланган тарифлар, тўлаш шартлари, хизматлар кўрсатиш режими тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш;
  • чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари хизмат кўрсатиш бўйича шартнома намунаси, хизматлар таркиби, тақдим этиладиган хизматларнинг амалдаги тарифлари, тўлов ҳужжатларининг намуналари, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг муддати тўғрисидаги маълумотлар вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида эълон пешлавҳасида танишиш учун қулай тарзда жойлаштирилишини ташкил этиш;
  • санитария тозалаш хизмати тарифларини тасдиқлаш бўйича қабул қилинган ҳужжатларини ўн кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.
  1. Вилоят телерадиокомпанияси (Ш.Шокиров), “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти ДК (Р.Раҳимова) ва бош- қа маҳаллий оммавий ахборот воситаларига аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва зарурий маълумотлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида туркум кўрсатув, эшиттириш ва ижтимоий роликларни эфирга узатиш ҳамда босма нашрларни чоп этиш тавсия этилсин.
  2. “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти давлат корхонаси (Р.Раҳимова) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилсин.
  3. Қарор эълон қилинган кундан кучга киради.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров зиммаларига юклансин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

2017 йил 13 сентябрь, Термиз шаҳри. Қ-486

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE