Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

Вилоят аҳолисига сифатли коммунал хизматлари кўрсатиш мақсадида суд
ҳужжатлари асосида ундирилиши лозим бЎлган коммунал ҳамда
бошқа тўловларни сўндиришга оид ишларни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида

Вилоятимизни иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг долзарб муаммоларидан бири маҳаллий бюджет танқислиги муаммоси ҳисобланади. Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмокдаки, ушбу муаммони келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири аҳолига кўрсатилган коммунал хизматларга оид ҳамда бошқа қарздорликлар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаслигидир.

Энг ачинарлиси, ушбу қарз- дорликларга нисбатан тегишли суд ҳужжатлари мавжуд бўлсада, уларнинг ижроси таъминланмасдан қолмоқда. Ҳозирги вақтга келиб суд ҳужжатлари асосида вилоят бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг сўндирилмаган қарздорликлари жами 1 триллион 655 миллиард 508 миллион 400 минг сўмни, шундан электр энергия ва табиий газ тўлови бўйича қарздорлик 21 миллиард 664 миллион 100 минг сўмни, ер ва кўчмас мулкга оид қарздорлиги эса 5 миллиард 124 миллион сўмни ташкил этган ҳолда, ижрода 16 989 та алимент тўловларини ундиришга доир суд ишлари мавжуддир.

Амалдаги қонунчиликда суд ҳужжатлари асосида қарздорликларни ундириш механизми ишлаб чиқилган бўлсада, амалиётда мазкур тартиб самарадор натижа бермаяпти. Бунинг натижасида суд ҳужжатларининг ижроси таъминланмасдан, қарз- дорларда қонунга нисбатан беписандлик муносабати шаклланиши учун замин яратилмоқда. Бу ҳолат эса ўз навбатида вилоятда ушбу соҳага оид кескин чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 25-моддалари, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентииинг  2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3070-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахс ларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1997,2009 йил 25 август) талаблари асосида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоятда коммунал тўловлар, ер ва кўчмас мулк солиқлари ҳамда алиментга оид қарздорликларни сўндириш бўйича амалга ошириладиган ишлар қониқарсиз аҳволда эканлиги қайд этилсин.
  2. Коммунал тўловлардан, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўловидан ҳамда ер ва кўчмас мулк солиқлари бўйича қарздор бўлган вилоятда муқим истиқомат қилувчи суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида қарздор деб топилган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда қарздорлар деб юритилади) нисбатан қарздорларни вилоятдан четга чиқишида юқорида қайд этилган тўловлар бўйича қарздорлигини ўз вақтида бартараф этганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюроси деб юритилади) . (Р.Намазов), вилоят ички ишлар бош- қармаси (Ш.Сатволдиев) билан биргаликда суд ҳужжатлари асосида сўндирилмаган қарздорликларни ундириш мақсадида вилоятда муқим истиқомат қиладиган қарздорларнинг вилоятдан четга чиқишини тартибга солиш бўйича зарурий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар.
  4. Мажбурий ижро бюроси (Р.Намазов);

вилоятда муқим истиқомат қиладиган қарздорларнинг электрон тарзда маълумотлар базасини юритиш ишларини янада такомиллаштирсин;

бунда қарздорлик сўндирилганда маълумотларни янгилаб бориш, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча қўлланилган чекловни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиб боришга алоҳида эътибор қаратсин;

асосий фаолияти йўловчи ташиш бўлган ташувчилар (Термиз халқаро аэропорти, Термиз минтақавий темир йўл узели) билан биргаликда қарздорларни ҳаво кемаси борти ва темир йўл воситаларидан туширилиши ёки улар томонидан амалга оширилган бронлаштиришни бекор қилиш ҳолатларида қарз- дор-йўловчиларнинг ҳуқуқларини поймол этилишини олдини олиш мақсадида қарздорлар ҳақида маълумотлар алмашиш тўғрисида келишув тузиш амалиётини татбиқ этсинлар,

  1. Вилоят ИИБ хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (Ш. Кенжабоев) вилоятда муқим истиқомат қилувчи қарздорларни «Дарбанд» ва «Чумчуқли-жар» постлари орқали вилоят ҳудудидан чиқиб кетаётганда Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин.
  2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси (А. Дониёров) 10 кунлик муддат ичида Мажбурий ижро бюроси, вилоят ички ишлар бош- қармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят давлат божхона бошқармаси, Термиз аэропорти ва Термиз минтақавий темир йўл узеллари билан вилоятда муқим истиқомат қиладиган қарздорларнинг сўндирилмаган қарздорликлари бўйича маълумотлари алмашинувини таъминлаш мақсадида ягона марказлаштирилган компьютер тизимини ташкил қилсин.
  3. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Б.Нурмуҳамедов) 10 кунлик муддатда суд ҳужжатлари асосида қарздорлардан ундирилган тўловларни тегишли тартибда кирим қилиш учун Термиз аэропорти, Термиз минтақавий темир йўл узели ҳамда «Дарбанд» ва «Чумчуқли-жар» постлари ҳудудларида биттадан касса назорати шохобчаси фаолият юритишини таъминласин.
  4. Вилоят телевиденияси (Ш. Шокиров), вилоят матбуот ва ахборот агентлиги (У. Олтибоев), Мажбурий ижро бюроси (Р. Намазов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш. Сатволдиев), вилоят давлат солиқ бош- қармаси (Ш. Рахимов), вилоят давлат божхона бошқармаси (Т.Саидов) биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича режа ишлаб чиқиб, мунтазам равишда кенг тарғибот ишларини олиб борсинлар.
  5. «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари бирлашган таҳририяти давлат корхонаси (Р. Раҳимова) га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.
  6. Қарор эълон қилингандан сўнг 15 кундан кейин кучга киради.
  7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Боболовга, вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари А. Каримов, вилоят ИИБ (Ш. Сатволдиев), Мажбурий ижро бюроси (Р. Намазов) зиммасига юклансин.

          Вилоят ҳокими                                                     Э.Турдимов

Термиз шаҳри,

2017 йил 22 июль

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan