Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ВИЛОЯТ КЕНГАШИ XIV СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИ XIV СЕССИЯСИ

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг ХIV сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ў. Тошбоев олиб борди.

Сессия ишида ҳудудимиздан сайланган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда кун тартибидаги масалага алоқадор бўлган вилоят ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидан “Халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида”ги, “Сурхондарё вилояти ҳокимининг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида”ги, “Сурхондарё вилояти прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2016 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида”ки масалалар ўрин олди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзга чиққан вилоят сайлов комиссиясининг раиси Ш. Бойқулов жорий йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтган сайловда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларнинг ваколатини эътироф этиб ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 17-Жарқўрғон ва 19-Оққурғон сайлов округларида бўшаб қолган ўринларига такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида тўхталиб ўтди ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ушбу масала юзасидан қарор қабул қилдилар.

Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала юзасидан депутатлар Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини тингладилар. Вилоятимиз раҳбари муҳтарам Президентимизнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деган таъкидларидан келиб чиқиб, бу борада вилоятнинг энг чекка қишлоқлар аҳолиси билан ҳам мунтазам мулоқот олиб борилаётгани, шунингдек ечимини кутаётган муаммоли масалалар юзасидан тегишли идора вакиллари билан биргаликда аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш фурсати етганлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилган ишларда йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталиб, 2017 йилдаги муҳим масалалар ижросини таъминлашда ҳар бир раҳбарнинг, у ким бўлишидан қатъий назар маҳалла раиси, корхона, ташкилот ва фермер хўжалиги раҳбари, ҳокими, аввало халқнинг розилигини олиши, Юртбошимизнинг “Қачонки халқ рози бўлса, мақсадимизга эришган бўламиз” дея куюнчаклик билан ундовлари ҳар бир ишда дастур бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2016 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисидаги масала юзасидан вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси У. Саидовнинг ҳисоботи ҳам тингланди.

Музокараларда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Ч. Жумақулов, С. Турсунов, Сенат аъзоси Ш. Ариповаларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан эшитилган ҳисоботларни маъқуллашиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди. Сессия сўнгида депутатлар томонидан кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва вилоят ҳокимининг сессиялараро қабул қилган қарорлари тасдиқлаб олинди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайлов тарғиботи

бозорлардаги радиоузеллар орқали ҳам олиб борилди Хабарингиз бор, юртимизда «20 октябрдан 20 ноябргача сайлов тарғиботи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE