Вилоят Кенгаши сессияси

0
81

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари XXVIII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, депутатлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари ва секторлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов  Сурхон воҳасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни атрофлича таҳлил қилар экан, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг фармонларига кўра, Э. Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни депутатлар бир овоздан маъқуллашди. Шундан сўнг, Пулатов Баходир Бахтияровични Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги таклифни сессия иштирокчилари бир овоздан тасдиқлашди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари А. Соатов, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари ЎзЛиДеПдан Д. Сувонова, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан С. Турсунов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан А. Артиқов, ЎзХДПдан Ч. Жумағуловлар сўзга чиқиб, Э. Турдимов ва янги тайинланган Б. Пулатовлар ҳақида ўзларининг самимий фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шу билан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўз ишини якунлади.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг