Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят Кенгаши сессияси

Вилоят Кенгаши сессияси

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги XXV сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими Э. Турдимов очди ва олиб борди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Ш. Бойқулов, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўтган йил амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят прокурори Ў. Саидов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Сотволдиевлар маъруза қилди.

Депутатлар фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий судларнинг ўтган йилги фаолияти ҳақида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Т. Усмонов, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Ҳ. Қудратов, вилоят маъмурий суди раиси З. Аллабаев, вилоят иқтисодий суди раиси И. Ҳакимовларнинг  ҳисоботларини тинглашди.

2017 йилда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилган ҳуқуқий-тарғибот ва маърифий ишларнинг аҳволи тўғрисида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Саттаровнинг  ахбороти эшитилди. Шунингдек, сессияда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақидаги ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2017 йил 16 октябрдаги 133/5-22-сонли қарорига ўзгартириш киритиш, вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда сўзга чиққанлар сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Кўтаринки ва жўшқин руҳда ўтган сессияда барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE