Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят Кенгаши сессияси

Вилоят Кенгаши сессияси

Вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги
XXII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, сенаторлар, бошқармалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияни вилоят ҳокими Э. Турдимов очди ва бошқарди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят сайлов комиссияси раиси Ш. Бойқуловнинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайловлар якуни ва сайланган номзодлар депутатлигини эътироф этиш ҳамда доимий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида, “Сурхон дори-дармон” МЧЖ раҳбари Н. Шарипов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш доимий комиссияси раиси А. Соатов, вилоят Кенгашининг аграр ва сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси А. Ортиқов, саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси аъзоси И. Абдуллаевларнинг маърузалари тингланди.

Маърузалар юзасидан сўзга чиққан депутатлар соҳаларда эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Анжуманда сессиялар оралиғида қабул қилинган вилоят ҳокими  қарорлари депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE