Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят Кенгаши сессияси

Вилоят Кенгаши сессияси

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ХХ сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят Кенгаши раиси Э.Турдимов бошқарди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси  О.Муродов, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раислари, прокуратура, ички ишлар, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари иштирок этди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган сессияни шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, сиёсий партия вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ташкилотлар раҳбарлари кузатиб борди.

Дастлаб сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг вилоятдаги ижросини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Шу мақсадда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида бир ҳафта давомида сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари, улардан сайланган халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари, доимий комиссиялар фаолияти, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги муаммолар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати ўрганилди.

Кун тартибидаги масала ва ўрганиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси О.Муродов  сўзга чиқди. Таъкидланишича, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан барча даражадаги вакиллик органларининг роли ва таъсирини ошириш, маҳаллий ижроия органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот ва ахборот бериш тартиби йўлга қўйилиб, улар фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назорати ўрнатиш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳамиятга молик давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини сўзсиз таъминлаш, партия гуруҳлари, доимий комиссиялар ҳудуд ривожига дахлдор масалаларни ҳал этишдаги ташаббускорлигини ошириш, депутатлар томонидан жойлардаги ҳақиқий ҳолатни аниқлаш ва муаммоларга ечим топиш  юзасидан депутатлик сўровларнини йўлга қўйиш, ёшлар билан ишлаш, аёллар масаласи бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, кенгаш сессисяларига ёшларни жалб этиш, аҳоли билан доимий мулоқотни самарали йўлга қўйишни тақозо этмоқда.

Айни пайтда вилоятда сиёсий партиялар ва халқ депутатлари Кенгаши фаолиятининг таҳлили улар томонидан ҳудудда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича қонунчиликда белгиланган ваколат ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлигини кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, депутатларнинг депутатлик сўровларига ижроия ҳокимияти органлари томонидан ўз вақтида ёки умуман жавоб бермаслик ҳолатлари мавжуд. Кенгаш ва доимий комиссиялар сессия кун тартибига масалалар киритиш бўйича ташаббус кўрсатиши талаб даражасида эмас. Доимий комиссиялар ўз ваколатлари ва фаолият йўналишлари хусусида тўлиқ тасаввурга эга эмас.

Юқорида қайд этилган хато ва камчиликлар юзасидан сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳи вакиллари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Миллий тикланиш демократик партияси, халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссия сининг ҳисоботлари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий ло- йиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган ишлар муҳокамаси билан бир қаторда вилоят ҳудудида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига вилоятдаги жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларнинг таҳлил натижалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги ушбу масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б.Жафаров ҳамда Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Ариповаларнинг ахбороти тингланди.

Сессияда  республика Марказий банки вилоят бош бошқармаси бошлиғи Б.Нормуҳамедовнинг  Марказий банк вилоят бош бошқармасининг 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар қайд этилди.

Танқидий таҳлил асосида ўтган сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Р. РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan