Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят Кенгаши сессиясида

Вилоят Кенгаши сессиясида

Кеча халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, тегишли бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Сессияни депутат А. Артиқов очди ва олиб борди.

Сессияда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги, “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар репродуктив ва саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунларнинг вилоятдаги ижроси каби 13 та масала муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан қилинган маърузаларда эришилган ютуқлар билан биргаликда ечимини кутаётган муаммолар хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Музокарада сўзга чиққанлар муҳокама этилган масалалар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan