Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят Кенгаши сессияси

Вилоят Кенгаши сессияси

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида вилоятимиздан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, бошқармалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ОАВ ходимлари, жамоат ташкилотлари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирок этишди.

Вилоятда жорий йил бюджетга қўшимча даромадларни жалб қилиш ҳамда қўшимча манбалар ҳисобидан сарфланадиган маблағларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Олимхон Рустамов ҳамда Президент ҳузуридаги тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Ўриновлар маъруза қилишди. Таъкидлаб ўтилдики, жорий йилнинг I чорагида белгиланган прогноз кўрсаткичлари 114 фоизга бажарилган. Бошқача қилиб айтганда, прогноз режага нисбатан 58,8 миллиард сўмлик кўп тушум жалб қилинган. II чоракда эса бу кўрсаткич 75 фоизга таъминланган. Сессияда режани ортиғи билан бажариш, маҳаллий бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш, барча тушумларни ўз вақтида амалга ошириш ва бу борадаги мавжуд имкониятларга тўхталиб ўтилди.

Сессияда Президентимизнинг вилоят Халқ қабулхонаси мудири Абулҳаким Эшмуродовнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг вилоятдаги ижроси”, республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Фирдавс Шариповнинг Узун ва Сариосиё туманларида “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасидаги маърузалари тингланди.

Депутатлар сессия кун тартибидаги барча масалаларни атрофлича муҳокама этишди ва тегишли қарорлар қабул қилишди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE