Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ хисобга олинишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда бино, иншоотларини ва инвентарларни ижарага бериш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Сурхон тонги” ҳамда “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририятига (Р.Раҳимова) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.

3. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 1 мартдаги 178-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Боболов зиммасига юклатилсин.

5. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи
Б. ПЎЛАТОВ

2019 йил 22 февраль, Термиз шаҳри. Қ-80.

Қарорнинг тўлиқ матни ва тавсия қилинган нарҳлар билан газетамизнинг 2019 йил 02 мартдаги 14 (14517)-сонида танишишингиз мумкин.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE