Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Вилоятдаги ичимлик суви ва канализация хизматлари учун белгиланган махсус устама ҳақ миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 23 февралдаги 05/1-4774-сон топшириғи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

ичимлик сув таъминоти тарифига 50 (эллик) сўм/ м3; канализация хизматлари тарифига 50 (эллик) сўм/м3 миқдоридаги махсус устама ҳақлар белгилансин.

3. Вилоят «Сувоқова» ДУК (А.Абдусаттаров) сув таъминоти ва канализация хизматлари учун ундирилган кунлик махсус устама ҳақ маблағларини вазирликнинг қуйидаги банк реквизитларига ўтказилишини таъминласин:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ш/ҳ/в 401010860262667950100110001, СТИР 304931516, ОКЕД 84111, Молия вазирлиги ғазначилиги ҳ/р 2340200030010-0001010, Тошкент шаҳар МБ ХККМ МФО 00014 СТИР 201122919.

4. Сурхондарё вилоят телевидениеси (Б.Мингбоев), Матбуот ва ахборот агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Норқобилов) ҳамда «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари бирлашган таҳририяти давлат корхонасига (Р.Раҳимова) ушбу қарорни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш тавсия этилсин.

5. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 январдаги Қ-88-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими в/б Б. ПЎлатов

2019 йил 30 март, Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE