Бош саҳифа / Жамият / Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси билан учрашди. “Янги шаҳар” маҳалласи

Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Мулоқот чоғида фуқароларнинг электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, ободонлаштириш ва ижтимоий соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш каби йўналишлардаги масалалари кўриб чиқилди.

Биргина «Наврўз» маҳалласида ўтказилган мулоқот давомида 132 нафар фуқаронинг йўл, сув муаммолари, маҳаллада зовур қазиш, мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича мурожаатлари тингланди.

Шу куннинг ўзида муаммоларни ҳал қилиш ишлари бошланиб кетди. Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофида болалар майдончаси, бетон йўлаклар ва тандирхона қуриш, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги
3 километр ички йўлларни тошлаш, ушбу маҳаллада мавжуд эскирган электр устунлари ўрнига янги бетон устунлар ва 2 та янги 250 КВАли трансформатор пунктини ўрнатиш, 74 километр узунликда зовур қазиш ва мавжуд ички зовурларни тозалаш ишларини амалга оширишга киришилди.

Бундан ташқари, Т.Боболов аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан ҳам танишди. Жумладан, «Янги шаҳар» маҳалласида истиқомат қилувчи Роҳила Эрқулова хонадонида бўлди. 13 ёшли ногиронлиги бўлган боласини парваришлаётган ушбу аёл билан суҳбатлашиб, совғалар улашди. 

«Сурхон соҳили» маҳалласида яшовчи тур-муш шароити оғир бўлган Анор Мардонақулова ҳолидан хабар олиб, яшаш шароити билан ҳам танишди. Қишнинг совуқ кунлари эшик қоқиб турган бир пайтда, мазкур хонадондаги шароитлар мақтагулик эмас, уч оила икки хонали уйда яшаб келмоқда. Мулоқотдан сўнг, мазкур хонадонга ҳам ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, вилояти ҳокими Бойсун туманининг “Тангимуш” ва “Мунчоқ” маҳаллаларида ҳам бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бир қатор муаммо ва масалалар, хусусан “Тангимуш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларни тошлаш, маҳалла ҳудудида 2 та янги мактабгача таълим муассасасини қуриш, ички зовурларни тозалаш, 34-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш бўйича зарур чора–тадбирлар белгиланди.

“Мунчоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўприкларни таъмирлаш, 3 км. ички йўлларда қора қопламали асфальт ётқизиш, ушбу ҳудудда 150 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси қуриш, тиббий таянч пунктини мукаммал таъмирлаб, зарур тиббий жиҳозлар келтириш борасида мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар қўйилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan