Бош саҳифа / Жамият / Вилоят делегацияси Новосибирскда

Вилоят делегацияси Новосибирскда

Айни пайтда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида Термиз шаҳри ва қатор туманлар ҳокимлари, тадбиркорлар, шифокорлардан иборат делегация Россиянинг Новосибирск шаҳрида бўлиб турибди.

Дастлаб, делегация аъзолари Новосибирск саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазирлигида бўлиб, тадбиркорлар учун яратилган қулайликларни ўрганди.

“Менинг бизнесим” марказида тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар билан танишди. Бу ерда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиб, ишбилармонлик кўникмасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқитиш учун етарли шароит мавжуд. Экспортёрлар лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шундан сўнг, делегацияси бугун Новосибирск шаҳар савдо-саноат палатасида ҳам бўлиб, логистика, маҳсулотларни декларация қилиш, буёқчилар учун иш қуроллари, озиқ-овқат масҳулотлари ишлаб чиқарувчиларга меъёрий ёки маҳсулот яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжат тайёрлаб бериш каби йўналишлардаги тадбиркорлар билан учрашишди.

Шу куни Республика ихтисослаштирилган кардиология тиббий-амалий илмий маркази Сурхондарё филиали билан Мешалкина номидаги миллий тиббий илмий текшириш маркази воҳада кардиохирургияни ривожлантириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳамкорликда амалга ошириш, мутахассисларни ўқитиш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан шартнома имзолади.

Шунингдек, «Сурхон саноат қуриш» компанияси таркибидаги “Машҳура” тиббиёт маркази  ҳамда Мешалкина номидаги миллий тиббий илмий текшириш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиши бўйича келишувга ҳам эришилди. Бу эса хусусий тиббиёт туризмини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Манба: t.me/axborot_xizmati

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Россия 10 минг меҳнат мигрантини ишга қабул қилади

Россия Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиши АОКАда Бандлик ва меҳнат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan