Бош саҳифа / Жамият / Вилоят архивларида ишлаётган ёшларнинг муаммоси нима?

Вилоят архивларида ишлаётган ёшларнинг муаммоси нима?

“Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов вилоят архивида соҳада фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди. Уларнинг соҳага доир саволларини, таклифларини тинглади.

Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган тадбирда У.Юсупов бугунги кунда архив соҳасида ишлаётган ёш кадрларнинг сиртқи таълим йўналишларида таҳсил олишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, соҳа ёшлари иш фаолияти давомида, хусусан, архив ҳужжатларини рақамлаштириш жараёнида зарур бўладиган сканер, замонавий компьютерлар, проектр билан таъминланиш масаласини ҳам ўртага ташлашди. Бу бўйича тегишли тартибда мурожаат қилингач, масала ижобий ҳал этилиши айтиб ўтилди.

Қолаверса, Термиз шаҳар архиви учун алоҳида бино ажратиш,  иш жараёнида ҳужжатлардан тарқаладиган турли инсон саломатлиги учун зарарли бўлган чанглар ва бошқа ҳолатлардан сақланиш учун ходимларни сут маҳсулотлари истеъмоли билан таъминлаш масалалари ҳам кўтарилди. Бунга жавобан, айни пайтда бу борада Молия вазирлигига таклиф киритилиб, амалий натижага эришиш учун ҳаракат олиб борилаётгани таъкидланди.

Яна бир муҳим жиҳат, архив соҳасида фаолият юритаётган ёш ходимларнинг малакасини ошириш учун агентлик томонидан Зоом дастури орқали алоҳида дарслар ташкил этилиши маълум қилинди. Шу билан бирга, вилоят ҳамда туманларда ишлаётган ходимлар пойтахтга бориб, “Ўзархив” агентлигининг ўзида тажриба алмашиш имконига ҳам эга эканликлари эслатиб ўтилди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan