Бош саҳифа / Спорт / Велопойга

Велопойга

Термиз туманида уюшмаган хотин-қизлар ўртасида велопойга мусобақаси ташкил этилди. Баҳсда 100 дан ортиқ спортсевар хотин-қиз иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи марра сари бор кучи, имкониятини ишга солди. Айниқса, улар орасида Фарзона Ҳамроева чаққонлик ва маҳорат бобида алоҳида ажралиб турди. У ўз велосипетида рақибларини анча масофада ортда қолдирган ҳолда 3 км оралиқни босиб ўтиб, марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди.

— Велоспорт билан 6 ёшимдан бошлаб шуғулланаман. Турли мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритдим, — дейди Фарзона Ҳамроева.

Велопойга якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

С. НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan