Бош саҳифа / Спорт / Велопойга

Велопойга

Шеробод туманида Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланиб ўтказилган велопойгада  яқин етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қарийб 100 нафар спортчилар иштирок этди.

Беллашувда велопойгачилар бор куч-имкониятларини ишга солди. Улар орасидан тажриба бобида устун ва чаққонроқ ҳаракат қилган спортчилар марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтдилар.

Музработ туманида 3 км масофада ташкил этилган велопойга мусобақаси ҳам юқори савияда кечди. Жисмоний маҳорати юқори бўлган спортчилар марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келишди. Велопойга якунида ғолиб бўлган спортчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари улашилди.

С.АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE