Бош саҳифа / Адабиёт / Ватанни танитсин шоири

Ватанни танитсин шоири

Элимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф шеъриятимиз ёрқин сиймоларидан бири. Ватан номини ўқувчилари қалбига гўзал шеърлари билан муҳрлаган ижодкор кечинмалари ёзганларидек самимий ва такрорланмас эди. Негадир шеърларида сизга аввалдан таниш бўлган манзаралар эмас, янги чизгилар кўз олдингизда намоён бўлади. Фавқулодда бу табаррук заминни ўзга рангларда тасвирлайдики, бу манзара қошида, албатта, ҳайратланасиз, ўйга толасиз. Адабиётнинг боқий мавзуси бўлган Ватан, унга эҳтиром туйғуси шоирни танишга, англашга буюк имконият беради. Шу маънода шоир Муҳаммад Юсуфни биз ўқувчиларига севимли этган ҳам  Ватан ҳақида ёзганларидир.  Айниқса, “Мен дунёни нима қилдим” деб бошланувчи машҳур шеърни ўқиганингизда, тилга келтирганингизда худди қўшиқдек янграйди. Ўз оҳанги билан қўшиққа айланган шеър ҳамон ўқувчига Ватанни тушуниш йўлларини кўрсатиб тургандек бўлаверади. Сатрлари аллақачон ёд бўлган шеърга шоирнинг ҳамма туйғулари жам бўлгану, Ватанни бутунича англаш бахтини ҳам тортиқ қилгандек. Шеърни ҳар гал ўқиганимда ана шуларни дилдан ҳис этаман.

Мавлуда АБДУРАҲМОНОВА,
ТерДУ  академик лицейи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ko‘rinmay gullagan shoir

Birov bor o‘zining borligini, qilayotgan ishlarini olamga baralla aytgisi, jar solgisi keladi, yana birov bor …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan