Бош саҳифа / Жамият / Ватани борнинг бахти бор…

Ватани борнинг бахти бор…

Ватани бор одамнинг ғурур-ифтихори юксак, мақсад-муддаоси аниқ бўлади. Тоғдек таянчи — Ватани борлигини ҳис этган инсон ҳаётнинг ҳар қандай синовларига доим тайёр туради. Шунинг учун ҳам ватан равнақи йўлида хизмат қилиш ҳар бир юртпарвар киши учун саодатдир.

Ангор туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтган “Ватан равнақи йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” номли тадбир ҳам ана шу мавзуга бағишланди.

— Албатта, Ватаннинг равнақи, аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ, — дейди ҳарбий қисм командири, подполковник Ф. Игамбердиев. —Миллий ғоя ҳеч қачон Ватандан ташқарида илдиз отмайди. Миллий ғоя Ватан тараққиёти, унинг манфаатларини белгилаб берадиган тамойилларни ўзида акс эттирсагина куч-қудрат манбаига айланади. Бугун ҳар бир ҳарбий хизматчи мана шу ҳақиқатни билиши керак.

Тадбир якунида хизмат бурчини ўташ жараёнида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга қисм қўмондонлиги томонидан миннатдорчилик билдирилди.

У.ФАЙЗИРАҲМОНОВ,
ҳарбий

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan