Бош саҳифа / Жамият / Ватанга садоқат руҳида

Ватанга садоқат руҳида

Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида “В,С” тоифаси мутахассислиги курсини тамомлаган чақирилувчиларга гувоҳномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

50 нафар ёш ушбу масканда 4 ярим ой мобайнида ҳарбийча ҳаёт кечириб, танлаган касби бўйича билим олди. Эътиборли жиҳати, июнь ойида ушбу масканда махсус тайёргарликдан ўтган 40 нафар ёш чавандоз ҳарбий қисмларга йўл олган эди.

Гувоҳномаларни топшириш маросими катта байрамга айланиб кетди. Унда сўз олган, чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази бўлим бошлиғи, подполковник Ш. Азизов, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Б. Бекмуродов ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазият масалалари бўйича масъул А. Химичсўзга чиқиб, битирувчиларга муваффақият тилашди. Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган чақирилувчиларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этишди.

“Н” ҳарбий қисм аскарларининг жанговар чиқишлари тадбирга ўзгача руҳ ва шукуҳ бағишлади. Уларнинг жанговар маҳоратларидан баҳраманд бўлган ёшлар шу аскарлар сингари Ватанга садоқат билан хизмат қилишни кўнглига туккан бўлса, ажаб эмас.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE