Бош саҳифа / Таълим / Ватанга садоқат руҳида

Ватанга садоқат руҳида

Яқинда Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факультети ҳамда Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий Округ-Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи ҳарбийлари билан ҳамкорликда “Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида тадбир уюштирилди.

Дастлаб, давра суҳбати тарзида талабалар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро дўстона мулоқот бўлиб ўтди.

Замонавий ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда, минтақалар ва давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий курашлар тобора кескинлашмоқда. Шу маънода, бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари ҳамда ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўтаётган аскарларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда сўз олган ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник В. Дадажонов, сержант И. Турсунов ҳамда факультет декани А. Абдусаматовлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида талабаларга ўзбек халқининг мард ўғлонлари, уларнинг Ватан осойишталиги йўлидаги саъй-ҳаракатларини акс эттирувчи “Мард лар қўриқлайди Ватанни” номли ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини ошириш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида университет талабалари ҳамда ҳарбийлар иштирокида спорт фестивалини ўтказишга келишиб олинди.

Г. РАҲИМОВА,
ТерДУ молия кафедраси ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan