ВАТАН

Эй ёшлар Ватан учун савоб қилинг,
Шу муқаддас юрт тупроғин тавоф қилинг.

Сиз ёшларни фарзандларим дея ёнган,
Юртбошимга болангман деб жавоб қилинг.

Неки бўлса барин сизга Ватан берди,
Ватанга фидоликни беҳисоб қилинг.

Қўлни беринг қўлингизга занжир бўлиб,
Жаҳолатга маърифатла хитоб қилинг.

“Ўргимчак тўрида фитнаю қабоҳат,
Ул ғанимдир, сизлар дўстни китоб қилинг.

Огоҳ бўлинг,сезгир бўлинг, уйғоқ бўлинг,
Соғлом бўлиб келажакка шитоб қилинг.

Эй ёшлар, Ватан учун савоб қилинг,
Райҳон экиб тупроғини тавоф қилинг

Райҳон РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE