Бош саҳифа / Жамият / Ватан – ўғлонларини унутмайди

Ватан – ўғлонларини унутмайди

Бугун қарилик гаштини сураётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари айни навқирон пайти Ватан ҳимоясига отланган, халқимиз ва юртимизни фашист босқинчиларидан озод қилиш учун жонларини тиккан. Уруш тугаганига ҳам 73 йил бўлди. Элимиз, юртимиз ҳеч қачон уруш кўрмасин, осмонимиз мусаффо бўлсин! Аммо йил ўтган сайин бугунгидек тинч замонани ёш авлодга тортиқ этган уруш ногиронлари сафи тобора камайиб бораяпти. Халқимиз ва ҳукуматимиз уларни ҳамиша қадрлайди ва эъзозлайди.

Ёшларимиз учун катта ибрат мактаби саналган хотира суҳбатларида, учрашувларда ҳам суронли йилларда синалган инсон матонатию Ватанга содиқлик ҳақида ўгитлар айтилмоқда. Тинч ва осуда кунларнинг қадрини ҳаммамиздан кўпроқ биладиганлар ҳузурига ошиқайлик, азизлар! Зеро, нурли чеҳралардаги бахтиёрлик, мамнуният қалбдаги кечинмаларнинг ёрқин ифодасидир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan