Бош саҳифа / Спорт / Ватан ўғлонлардан миннатдор!

Ватан ўғлонлардан миннатдор!

Сурхон воҳаси дунёга нафақат ўзининг боҳаво ва хушманзара жойлари, улуғ зиёратгоҳлари, зилол сувлари-ю, тилни ёрадиган ширин мевалари билан, саҳоватпеша танти одамлари, бахшилари, чавондозлари ва кураги ерга тегмаган алп ўғлонлари, паҳлавонлари билан ҳам маълум ва машҳурдир.

Шу йилнинг 12-22 март кунлари Таиланднинг Банкок шаҳрида бўлиб ўтган шарқ якка курашлари ва жанг санъати ўйинларининг (WMBF) йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида воҳамиз спортчилари ҳам муносиб иштирок этишди.
Ангор туманидан Иброҳимбек Бойқобилов, Жарқўрғон туманидан Сардор Жўраевлар мазкур чемпионатда фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Давлатимиз ва ҳомий ота-оналарнинг ғамхўрлиги-ю меҳридан куч олган ёшларимиз яна бир бор дунё аҳлининг эътиборини тортиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтардилар.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу ютуқлари билан Иброҳимбек Бойқобилов 5 карра, Сардор Жўраев эса 2 карра жаҳон чемпионлари бўлишди. Бугун Ватан улардан миннатдор.

Чемпионларимизни Термиз темирйўл вокзалида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, “Нуроний“ жамғармаси вакиллари, “Камолот“ ЁИҲ вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари карнай-сурнай садолари остида қарши олишди.

Азиза Абдукаримова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сурхонликлар ютуғи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 12-14 ноябрь кунлари илк маротаба …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan