Термиз шаҳридаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби фазилатлар ифода этилган энг яхши қўшиқлар ва ижрочилари юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олинди.
— Вилоятимизда жуда кўп истеъдодли ёшлар борлигини билдик. Улар билан танишиб, келажакда ҳамкорликда ишлашни режалаштирдик, — дейди танлов ғолиби М. Усмонов. — Танловнинг республика босқичида ўз истеъдодимни намойиш этиш учун бор куч ва ғайратимни ишга соламан.
Танловда Эъзоза Ҳасанова ва Алимардон Алибоевлар 3- ўринга, Мухлиса Ҳасанова 2- ўринга, вилоят мусиқали драма театри хонандаси Мақсуд Усмонов 1-ўринга лойиқ топилиб, йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиблар вилоят маданият бошқармасининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.