Бош саҳифа / Жамият / Ватан кўнгилдадир, кўнгил Ватанда

Ватан кўнгилдадир, кўнгил Ватанда

Яқинда интернет ижтимоий тармоқларини кузатар эканман, ватанимизда туғилиб буюклик нисбасига эришган аждодларимизни бошқа бир қанча халқлар ҳам бизнинг бобокалонларимиз дея таъкидланган мақолага кўзим тушди. Беихтиёр ўйланиб қолдим. Хўш, нега шундай? Беруний, Хоразмий, ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Улуғбек, Бобур…

Нега бу шахсларни дунёдаги бир қанча халқлар, миллатлар ўзиники сифатида эътироф этади?

Бу, яхши. Буюк истеъдод, жасорат, қобилиятлар дунёники бўлади. Яратган кашфиётлари, қилган эзгу амаллари оламшумуллик кашф этиб, жаҳон мулкига айланади.

Шунинг учун ҳам халқлар, миллатлар даҳоларидан фахрланишади, кези келганда қизғонишади. Шу ўринда бир савол туғилади.

Хўш, нега тарихга ном қолдириш учун дунёнинг етти мўъжизаларидан бири Артемида ибодатхонасига ўт қўйган Герострат, донишманд Зардўштни ҳалок қилган Братарвахш, Чингизхоннинг малайига айланиб ватанига сотқинлик қилган Маҳмуд Яловочларни бизнинг аждодимиз дея эътироф этишмайди?.

Жавоб битта. Инсоният қалби фақат эзгуликка ташна ва эзгуликнигина тан олишга қодир.

Тарихдан маълумки, гуллаб-яшнаган жамиятларнинг таназзулига ичкарида юзага келган сотқинлик, хоинлик йўл очган. Ўз даврида дун±нинг энг катта салтанатларидан бири бўлган Хоразмшоҳлар давлатининг таназзулига ҳам, юқорида келтирганимиз, Маҳмуд Яловоч каби ватанфурушларнинг мансаб илинжидаги ишти±қи сабаб бўлган.

Оқибатлари антик дун± мифологиясида, шунингдек ўзбек халқ эртакларининг бошланишида намоён бўладиган “Қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан”, деган тушунчалар ҳам бежиз ўйлаб топилмаган.

Ўтган асрнинг бошларида юртни озод кўриш орзусидаги маърифатпарвар зиёлиларнинг мақсадлари рўёбга чиқмаганлигининг энг катта сабаби ҳам ораларида ўзларидек кучли билимга эга, аммо қўрқоқ, моддий бойлик ва мансаб истаги билан яшовчи сотқинлар, хоинларнинг бор бўлганлигидир.

Баъзилар амаллардан умидворликда хоинлик кўчасига кирганликларини кўрсак, бошқа бир вазиятда моҳиятга тушунмасдан, қалб ларига ғурур ва эътиқод йўқлигидан бу йўлни тутганликларини англаймиз. Мисол учун буюк маърифатпарвар Мунаввар қори Абдурашидхонов ва унинг атрофида озодлик йўлида курашга чоғланган бақувват авлоднинг илдизига ҳам улар қаватида туриб кун кўрган ўн тўққиз ёшли Мадҳиддин Муҳаммедовнинг чин ва сохта чақувлари болта урган. Мад- ҳиддин Муҳаммедовнинг “Мунаввар қори ва бошқалар” деб номланган буюртма асосида ±зилган рисоласи сабаб, буюк маърифатпарвар ва бир нечта зи±лилар қамоққа олинганлигини кейинги тадқиқотлар исботлайди. Отувга ҳукм қилинган Мунаввар қори ва бошқалар бугун ҳам халқимиз қалбида мангу яшамоқда.

Аммо хоинлик йўлига кирганлар-чи? Донишманд тарих уларни аллақачон унутиб юборди.

Бугун ватанимизга дунё халқлари ҳавас билан қараётганлиги бор гап. Ҳамма ҳавас қиляпти десангиз ҳам адашасиз, биродар. Ҳаваснинг акси ҳасад йўқолиб дунё мувозанати йўқолмайдими? Ижтимоий тармоқларда ёзишмалари билан баъзан кўриниб қоладиган ватанимиз шаънига тош отгичлар, юртфурушлар ҳам сизу-биз каби шу ватанда туғилиб, мусаффо ҳавосидан нафас олиб, биринчи устозидан она, ватан дея сўзларни ўрганган. Милоддан аввалги III асрда яшаган Македония ҳукмдори Филипп II “Хуржунига олтин ортилган ҳар қандай хачир билан ҳам энг катта ва мустаҳкам қалъани олиш мумкин” деган эди. Минг йилликлар давомида бу ақида устувор аҳамият касб этиб келди. Бироқ бугун бу масаланинг натижаси бироз мавҳумроқ. Бугун энг қудратли куч бу, шаксиз — сўз. Ватанга қарши чиққан, кеч бўлсада эсини, этагини йиғиштириб олган, давлатимизнинг кечиримлилик сиё- сати туфайли гуноҳлари авф этилган бир юртдошимизнинг фикрлари билан қизиқдим.

— Билсангиз, барчамизнинг ота-онамиз яхши одам бўлгин. Тамаки чекма, алкаголь маҳсулотлари истеъмол қилма, бузуқлик йўлларида юрма — дейди. Улар ҳам аввалига худди шундай йўлдан боришди. Гапларини эшитиб, менга ота-онам сингари ғамхўр ва меҳрибон эканлар-а, уларга ишонсам бўларкан — деган ақида шаклланди. Кейин эса қандай чоҳга тушиб қолганлигимни ҳам билмай қолдим.

—     Сиз бу йўлнинг охири зулмат эканлигини англаб етдингиз. Маълумотингиз олий. Нима деб ўйлайсиз, сиз қайси жойда хатоликка йўл қўйгансиз — сўрайман ундан.

—     Билсангиз, қачонки Ватан туйғуси қалбда илдиз отсагина, унда у одамни йўлидан адаштириб бўлмайди.

Биродар, шундай экан ҳар биримиз юртга бўлган садоқатимиз уруғларини қалбларимизга экиб, асраб-авайлаб парваришлайлик. Зеро, бутун дунё халқимизнинг юрагида жўш ураётган буюк ватанпарварлик ҳисларини кўриб, завқланиб-завқланиб томоша қилсин.

Сарвар ТЎРАЕВ,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE