Бош саҳифа / Жамият / Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Мудофаага кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят бўлимида тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбий ватанпарварликка бағишланган ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят ва шаҳар  Кенгаши масъуллари, ташкилотнинг  ҳудудий бўлими ходимлари,  ёшлар иштирок этди.

Унда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўсмирларни Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматга ва ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Шунқорлар”, “Ёш чегарачи”  ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаларида уларнинг ҳарбий-ҳуқуқий билимлари оширилиб борилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят ва шаҳар бўлими Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ҳам сайлаб олинди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan