Бош саҳифа / Жамият / Ватан ичра Ватан – маҳаллам!

Ватан ичра Ватан – маҳаллам!

Маҳалла жамиятнинг бир бўлаги. Воҳамизда ҳар бир маҳалла аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Қумқўрғон туманидаги “Нурли диёр” МФЙда қилинаётган ишлардан фуқаролар миннатдор. Маҳалла раиси Зиёдилло Жўраевнинг ташаббуси билан турли хил тадбирлар, ободонлаштириш ва хайрия ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири тумандаги 68-мактабда ҳам бўлиб ўтди. Унда маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда кекса авлод вакилларининг ўрни, уларнинг панд-насиҳатлари катта аҳамиятга эга. Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда маҳалла нуронийлари Э. Останақулов, Х. Холназаровлар сўзга чиқиб, элим деб, юртим деб ёниб яшаш кераклиги борасида тўхталиб ўтдилар.

Бу каби тадбирлар- нинг ташкил этилиши, мактаб, маҳалла ва оилаларнинг ҳамкорликда иш олиб борилиши ёшлар ҳаёти ва тарбиясида муҳим  рол ўйнайди. Қолаверса, бекорчилик оқибатида келиб чиқадиган иллатларнинг олди олинади. Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар ҳам ўзларини керакли инсондек ҳис қилиб, ватан менга нима берди, деб эмас, мен  Ватанга нима бера оламан, деган ички бир даъват билан олдинга ҳаракат қилади.

Зиядулла МУСТАФОҚУЛОВ,
меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan