Бош саҳифа / Жамият / Ватан бунёдкорлари

Ватан бунёдкорлари

Ёшлик инсон умрининг энг гўзал фаслидир. Ёшлар бизнинг умидимиз, бугунимиз, эртамиз, ва шубҳасиз, келажагимизнинг моҳир бунёдкорларидир.

Бугунги ривожланган ахборот асрида айрим халқлар ўсиш суръатининг пастлиги, ўсмир ва ёшлар орасида турли хил иллатларнинг авж олиб кетиши оқибатида миллат келажагига бир қадар ҳадик, андак хавотир билан қараётган давлатлар оз бўлса-да, учраб турибди. Табиий офатлар, турли хил ҳалокатлар, хавфли юқумли касалликлар, дунё миқёсида ёшлар ўртасида тарқалган баъзи бир зарарли иллатлар миллатларнинг генофондига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлиги ҳам бор ҳақиқат. Ахборот технологиялари юксак даражада ривожланган бугунги кунда ёшларимизнинг турли хил иллатларга қарши тура олишлари учун маънавий иммунитетини шакллантириш даврнинг долзарб вазифаларидан бири десак, асло янглишмаймиз.

Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда вилоятимизда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони 1 149 882 нафардан ортиқ бўлиб, бу ҳудуд аҳолисининг 58,9 фоизини ташкил этади. Шундан 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар 822 616 нафардан иборат.

 “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

2018 йилда ёш тадбиркорлар сони 3164 нафар бўлган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 4084 нафарни ташил этади.

2018 йилда 544 та лойиҳа учун 57 миллиард 890 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлса-да, йил якуни бўйича 384 нафар ёш тадбиркорнинг лойиҳалари учун 38 миллиард 582 миллион сўм ажратилиб, 1705 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда 874 та лойиҳага 167 миллиард 172 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 5854 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 2019 йилнинг 30 июнь ҳолатига кўра 96 нафар ёш тадбиркор лойиҳалари учун 17 миллиард 637 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиши натижасида 429 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар 778 та лойиҳага 149 миллиард 535 миллион сўм 7 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018 йилда “Ёшлар уйлари” имтиёзли ипотека кредити асосида жами 91 нафар ёш оилага янги уйлар топширилган бўлса, жорий йилнинг 30 июнь – ёшлар куни муносабати билан Термиз шаҳрида ёш оилалар 112 хонадондан иборат кўп қаватли уй билан таъминланди.

Бугунги кунда вилоятимизда 130 203 та ёш оила мавжуд бўлиб, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Оила мустаҳкам бўлса, фарзанд бахтли бўлади”, “Ёшлар — ажримларга бутунлай қарши”, “Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз”, “Оила – муқаддас қўрғон” каби мавзуларда очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, нотинч ва муаммоли, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёш оилалар аниқланиб, уларнинг манзилли рўйхати шакллантириб борилмоқда.

Ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш бўйича ҳам кўплаб тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 131 та (2019 йил 28 та) ажрим ёқасида турган ёш оилалар яраштирилди ва 85 та (2019 йил 12 та) ёш оилага ярашиш бўйича муҳлат берилди.

53 мингдан зиёд ёшлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларига жалб қилинди.

 Барча туман ва шаҳарларда “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари” ташкил қилиниб, 40 мингдан зиёд ёшлар ушбу тадбирларда иштирок этишди.

Шунингдек, “Ёш китобхон” республика кўрик-танловида иштирок этиш учун вилоятимиз ёшлари томонидан 2017 йилда 8 562 та ариза келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 34 241 тани, 2019 йилда эса 44 560 тани ташкил этганлиги қувонарли, албатта.

Ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида ҳам кўплаб тадбирлар уюштирилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ёшлар иттифоқи томонидан сунъий қопламали замонавий спорт майдончалари қурилиши бошланди. Бу сайи ҳараклар спортсевар ёшларимиз кўламини янада кенгайтиришга қаратилгани билан янада муҳимдир.

2018-2019 йилларда 4 нафар қизимиз Зулфия номидаги давлат мукофоти, 2 нафар йигит “Мард ўғлон” давлат мукофоти, 1 нафардан “Келажак бунёдкори” медали, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, Ислом Каримов, Беруний ҳамда Улуғбек, 2 нафари Навоий номидаги стипендиялар соҳиби бўлишганлиги бизни қувонтиради.

Юртимиз истеъдодларга бой. Уларнинг кўзларидаги иштиёқ, хатти-ҳаракатларидаги шиддаткорликни кўриб, эртанги кунга ишончингиз янада ортиши тайин. Бугун астойдил касб ва илм эгаллаб, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган ёшлар унинг эртаси учун ҳам нақадар масъул эканликларини ҳис этасан.

Ш. ОЛИМОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE