Бош саҳифа / Жамият / “Вақф”нинг туҳфалари

“Вақф”нинг туҳфалари

Халқимизда хайрли ишни ҳар ким, ҳар куни қилмоғи жоиз, деб бежиз айтилмайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди мамлакатимиз бўйлаб муборак Рамазон ойида хайрия тадбирлари ўтказди.

Жумладан, фонднинг вилоят филиали томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга ҳар томонлама кўмак берилди. Денов туманидаги имом Бухорий жоме масжидида кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган бўлса, тумандаги мурувват уйида 300 кишига ёзги оёқ кийими берилиб, ифторлик дастурхони ёзилди.

Бундай хайрия тадбири Узун туманида ҳам ўтказилди. Тумандаги 70 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ифторлик оши берилди. Шўрчидаги махсус мактаб-интернатининг 400 нафар тарбияланувчисига ёзги оёқ кийими тарқатилди ва хайрия дастурхони ёзилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди тумандаги Ҳайдарқул ҳожи номидаги жоме масжидда 15 нафар кам таъминланган оилага ҳам ёзги оёқ кийимлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Саховат ва ҳидоят ҳар бир мусулмон бандасининг зийнатидир. “Вақф” хайрия жамоат фонди ана шу нарсага қатъий амал қилади.

Фонднинг вилоят бўлими ташкил этилгандан буён 83 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлса, уларнинг 34 нафарига турли миқдорда пул маблағлари берилган. Шунингдек, 3 нафар мадрасада ўқийдиган талабанинг ўқув-контракт пулларининг эллик фоизи фонд филиали томонидан ўтказиб берилганлиги таҳсинга лойиқдир.

Шунингдек, муборак ойда Термиз шаҳридан А. Муртазаевга протез оёқ қўйиш учун 3 миллион, Б. Маҳмудовга эшитиш мосламаси учун 3 820 минг сўм, шўрчилик Э. Қосимовга 3,5 миллион сўмлик совутгич ва телевизор ҳадя қилинган. Ҳайит арафасида Термиз шаҳрида 13 нафар ногиронлик араваси ўз эгаларига топширилди. Бундай хайрли тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фонднинг вилоят филиали масъуллари фаоллик кўрсатишмоқда. Фуқаролар эса Рамазон ойи туҳфаларидан миннатдор бўлиб, Яратганга шукроналар айтишмоқда.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE