Валютафурушларнинг пайи қирқилди

0
33

Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, хорижий валютани айрибошлашни янада соддалаштириш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилиб, аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг маблағларини айрибошлашда катта қулайликлар яратилмоқда.

Бироқ шунга қарамасдан, баъзиларнинг қонунга ҳилоф равишда валюта маблағларини айрибошлашга ҳаракат қилаётган ҳолатлари учраётир.

Хусусан, бўлимимиз ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай қонунбузарларнинг ноқонуний қилмишларига чек қўйилди. Ака-ука Мурод ва Фазлиддин Акбаровлар олдиндан ўзаро тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” нархида 8050 сўмдан ҳисоблаб сотаётган вақтларида ушланганлар. Тадбир якунида, ҳуқуқбузарлардан 1105 АҚШ доллари, 6950 Россия рубли ва 11619,5 минг сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган.

Айтиш керакки, хорижий валюталарни қонунга хилоф равишда ўтказиш, нақд пулни банкдан ташқари ноқонуний айлантириш, давлат манфаатларига зид келадиган экспорт-импорт шартномаларини амалга ошириш жиноят ҳисобланиб, бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик чоралари белгиланган. Қинғир йўлни танлаган бу устамонлар эса энди қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди.

Дилшод БАҲРИЕВ,
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаментининг Бойсун туман
бўлими инспектори

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг