Бош саҳифа / Жамият / Ваколатлар берилди

Ваколатлар берилди

Миллий гвардия-жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, аҳолини турли ички таҳдидлардан, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоялашга хизмат қилади, шунингдек, соҳа ваколатига киритилган давлат аҳамиятидаги махсус вазифаларни бажаради.

Миллий гвардия ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган, республика Қуролли Кучлари таркибига кирувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш функциясига эга бўлган махсус ваколатли давлат органидир. Юртимизда “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз хонадон” тизимлари жорий этилгани, туну кун уч сменада патруллик хизмати йўлга қўйилгани натижасида одамларда адолат ва қонун устуворлигига ишонч пайдо бўлмоқда. Бу борада миллий гвардиячиларнинг хизмати таҳсинга сазовор. Шу йилнинг июлида қабул қилинган Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга асосан Миллий гвардия органлари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўрувчи ҳамда суриштирув органлари қаторига киритилди. Бундан кейин Миллий гвардиянинг жойлардаги бўлинмалари суриштирувчилари томонидан Жиноят кодексининг 2501-моддаси (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 2591-моддасида (Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган жиноятлар бўйича суриштирув олиб борилади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ва 2101-моддасида (Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

Айни пайтда Миллий гвардия суриштирув органлари ички ишлар, Давлат Божхона қўмитаси ҳамда прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар кўришаяпти.

Республика Миллий гвардияси
Сурхондарё вилояти бўйича
суриштирув бўлими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan