Бош саҳифа / Сиёсат / Вакиллик органлари масъулияти

Вакиллик органлари масъулияти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Видеоконференц алоқа йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар кенгашлари аъзолари, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “ Давлат ҳокимияти органлари, жумладан, иқтисодиёт, банк-молия соҳаси идоралари, коммунал хизмат, ички ишлар, ташқи ишлар, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизимининг парламент ва маҳаллий кенгашларда ҳисобот ва ахборот бериш тартиби йўлга қўйилиб, халқ назорати амалда жорий
этилмоқда.  Бундай ўта муҳим жараёнларда, ҳеч шубҳасиз, сиёсий партияларнинг вакиллари, ҳурматли депутат ва сенаторларнинг ўрни ва масъулияти нақадар беқиёс эканини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз. Биз миллий парламентимиз тимсолида, аввало, жамиятимизнинг ҳақиқий кўзгусини, одамларни ўз ортидан эргаштириб, эзгу мақсадлар сари бошлашга қодир бўлган катта бир кучни кўра-миз. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс. Айни пайтда бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни,   бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этмоқда.

Бугунги учрашувимиздан асосий мақсад – бу борада эришган ютуқларимизни эътироф этган ҳолда, сизлар билан биргаликда ҳокимият вакиллик органлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракатнинг ўтган давр даги фаолиятини ўзаро мулоқот шаклида, танқидий руҳда таҳлил қилиш, ислоҳотларни янада   чуқурлаштириш йўлида олдимизда турган муҳим вазифаларни белгилаб олишдан иборат” деди.

Бугун Ўзбекистон — улкан қурилиш,  бунёдкорлик майдонига айланиб, тараққиётимизни янги босқичга кўтариш йўлидан жадал илгарилаб бормоқдамиз.

Жамиятнинг ўз эртаси ва келажагига ишончи ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди. Азалдан бирор халқ ўз ҳаётида тарихий ўзгариш ясашга қарор қилар экан, унинг аъзолари орасидаги ўзаро ғоявий бирлик, маслакдошликни таъминлаш зарурати биринчи ўринга кўтарилган. Шу мақсадда мамлакатимизда янги тутум, тартиб, меъёр, янгиланишлар кўзга ташланиб бораётир. Меҳнаткаш ва оқкўнгил хал қимиз билан очиқдан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг ечими топилмоқда. Барча қарорларимиз халқимизнинг фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари асосида қабул қилинмоқда.

Йиғилишда сўзга чиққан Парламент аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари кўрсатилаётган алоҳида эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, йиғилишда ҳар томонлама чуқур асослаб берилган долзарб вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро ҳамжиҳатликда самарали иш олиб бориш ва белгиланган мақсадларга эришиш депутатлик корпусининг ғоят масъулиятли ва шарафли вазифаси эканини таъкидлади.

Р. РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорлар учун янги қабулхона

Юртимизда инновацион ғояларни кенг жорий қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимини тубдан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan