Вахшиворда ижодий учрашув

0
68

Шеър билан, шоир билан учрашув доимо завқли бўлган. Айниқса, пурвиқор тоғлар бағрида, шарқироқ сойлар, сўлим табиат қўйнида ташкил этилган ижодий учрашувнинг таассуроти узоқ вақт кўнгилларни яйратиб туради. Олтинсой  туманидаги Вахшивор қишлоғида жойлашган “Мироб” болалар оромгоҳида ташкил этилган адабий давра ҳам  йиғилганларга ана шундай кўтаринкиликни бахш этди.

Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Олтинсой туман ҳокимлиги томонидан  ўтказилган тадбирда Ўзбекистон  халқ  шоири, сенатор Иқбол Мирзо ва воҳамизда туғилиб вояга етган, айни пайтда  пойтахтда ижод қилаётган Маҳфуза Имомова, шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар  иштирок этишди.

Ижодий учрашувда  Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо сурхондарёлик  ёш шоира Маҳфуза Имомованинг ўзига хос шеърияти, адабиётдаги илк қадамлари ҳамда илк асарлари, шеърият сеҳри ҳақида  адабиёт ихлосмандларига гапириб  берди.

— Менга муҳаббат қалам тутқазган. Кейинроқ бу туйғу юрт ишқига, Ватан севгисига айланди. Тушундимки, шоир миллат тақдири учун энг масъул шахс экан. У ўз халқисиз ҳеч ким эмас, ҳеч нарса эмас. Шоир ўз ихтиёри билан ўзига дард юқтирадиган табибга ўхшайди, — деди  Иқбол Мирзо.

Жонли суҳбат тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар шоирни ил- ҳомлантирувчи омиллар, шеъриятга дахлдор саволлар билан мурожаат этиб, ўз таассуротлари  билан  ўртоқлашишди. Мушоира тарзида ўтган тадбир олтинсойлик  кўпгина ёш иқтидор эгаларини ҳам кашф этди.

С. КЕНЖАБОЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг