Бош саҳифа / Жамият / Узундан Қоракамаргача

Узундан Қоракамаргача

ТЕРМИЗ шаҳри.


Айни пайтда вилоят стоматология поликлиникасида 35 нафар врач ва 32 нафар ўрта тиббиёт ходими аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 28 минг нафарга яқин беморга зарурий муолажалар кўрсатилган. Бу масканга 400 га яқин кўриш мосламаси, рентген, лазер ва тишларни чинни маҳсулоти билан протезлаш асбоб-ускуналари келтирилганлиги иш сифатининг янада ошишига хизмат қилмоқда.

АНГОР.


295 ўринга мўлжалланган Ангор тиббиёт бирлашмаси шифокорлари аҳоли саломатлиги йўлида астойдил хизмат қилиб келаётир. Бирлашмага “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича 28 турдаги лаборатория жиҳозлари, рентген ва УЗД аппаратлари олиб келинди. Биргина қон анализларини текширадиган аппарат инсондаги 20 дан ортиқ турдаги касалликни аниқлаб беради.

ЖАРҚЎРҒОН.


Тумандаги “Ҳайитобод” маҳалласида жойлашган 2 қаватли қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси давлат бюджети маблағи ҳисобидан таъмирланиб, ишга туширилди. Етти нафар умумий амалиёт ва 6 нафар тор мутахассислик бўйича шифокор ҳамда 63 нафар ўрта тиббиёт ходими 3 та маҳалла аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Муассасада энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

ҚИЗИРИҚ.


Инвестиция лойиҳаси асосида 2 миллиард 219 миллион сўмга таъмирланган туман марказий поликлиникаси  бугун аҳолига замон талаблари даражасида хизмат кўрсатмоқда. Энг муҳими, кўп тармоқли поликлиника ҳукуматимиз томонидан сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу эса 49 минг нафар аҳолининг узоғини яқин қилиш билан бирга, хизмат сифатини тубдан яхшилашга олиб келмоқда.

УЗУН.


Туман тиббиёт бирлашмасининг болалар, терапия, гинекология, жарроҳлик бўлимлари ва марказий оилавий поликлиникаси капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилганлиги аҳолига катта қулайлик туғдирмоқда. Эътироф этиш керакки, бирлашма тасарруфидаги бошқа тиббиёт масканларида ҳам капитал таъмирлаш ишлари ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиш тизимли равишда давом эттирилмоқда.

МУЗРАБОТ.


Бундан бир йил олдин туман кўп тармоқли оилавий поликлиникасининг ички ва ташқи кўриниши ноқулай аҳволда эди. Ана шу маскан бугунги талаб даражасида таъмирдан чиқарилиб, атрофи чиройли панжаралар билан ўралди. Бундан ташқари, бу тиббий масканга борадиган ўйдим-чуқур йўлларга  асфальт ётқизилди. Шунингдек, барча зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бундай қулайликдан шифокорлар ҳамда аҳоли миннатдор бўлишмоқда.

Хабарларни Сафар ОМОН,
Сарвар ТЎРАЕВлар тайёрлашди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE