Бош саҳифа / Жамият / Узундан Қоракамаргача…

Узундан Қоракамаргача…

ЖАРҚЎРҒОН

Тадбиркорлар — юрт таянчи, деб бежиз айтилмайди. Лекин давлат рўйхатидан ўтмасдан, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туриб, қонунга зид равишда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. Ана шу мақсадда тумандаги савдо, маиший хизмат нуқталари вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан назоратдан ўтказилди. Ўндан ортиқ реестрдан ўтмаган тадбиркорларга ўша ернинг ўзида ҳужжат расмийлаштирилиб берилди. Бундай сайёр тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.


АНГОР

Совуқ кунлар бошланган сари электр энергиясига бўлган талаб ортиб боради. Туман электр тармоқлари корхонаси ўтган асрнинг 70-80-йилларида ўрнатилган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган сим- ёғочларни алмаштирмоқда. Бугунгача 180 донадан ортиқ ана шундай симёғочлар ўрнига темир-бетон устунлар қўйилди. Бундан таш- қари, тумандаги бир қатор маҳаллалардаги узатиш қуввати паст бўлган трансформаторлар ўрнига юқори кучланишга эга бўлган узатгичлар қўйилди. Аҳоли бундай эътибордан миннатдор.


МУЗРАБОТ

Туманнинг Қоракамар ҳудудида жойлашган 22-ўрта мактабда “Халқ таълимида узлуксиз малака ошириш самаралари” бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги мактабларнинг директор ўринбосарлари, тегишли мутахассислар иштирок этди.  Маърузачилар таълим самарадорлигини ошириш борасида ўқитувчилар малакасини тизимли равишда ошириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди

Шундан сўнг 16 та синфда очиқ дарслар ташкил этилди. Денов, Сариосиё, Олтинсой туманидан келган мутахассис-ўқитувчилар мактаб жамоасининг иш самарадорлиги  ва кўрсаткичларига юқори баҳо беришди. Мактаб директори Муҳиддин Нурматов семинар иштирокчиларга бой педагогик тажрибаларни оммалаштириш борасида батафсил маълумот берди.


БОЙСУН

Бугун маҳалла фаолиятига алоҳида эътибор берилмоқда. Энг муҳими, участка инспекторлари учун маҳалланинг ўзида турар-жой ва идора қуриб берилмоқда. Бу эса кеча-кундуз ҳудудни назорат қилиш имконини бермоқда. Тумандаги Қуйи Мачай қишлоғида ҳам участка инспектори учун турар-жой ва идора қурилиб битказилди. Бундай эътибордан маҳалла фаоллари ва қишлоқ оқсоқоллари ҳукуматимизга ҳамда қурувчиларга миннатдорчилик билдиришмоқда.


ТЕРМИЗ шаҳри

4-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда ТерДУ физика-математика факультети ҳамкорлигида устоз ва шогирдлик анъанаси бўйича конференция бўлиб ўтди. Унда ТерДУ ректори А. Тошқулов, ўқитувчилар А. Сатторов, Ў. Бердиев, И. Аллаков, ушбу мактаб директори, сенатор Ш. Ариповалар маъруза қилишди.

Конференцияда битирув амалиётини ўтаган талабалар доимий равишда устозлар назоратида бўлиши, тажрибали ўқитувчилар улардан ўз ёрдамларини аямасликлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Хабарларни Сафар ОМОН тайёрлади

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan