Бош саҳифа / Жамият / Узундан Қоракамаргача

Узундан Қоракамаргача

ШЎРЧИ

Сурхон заминида мозийдан гувоҳлик берувчи юзлаб тарихий обидалар мавжудлигини ҳаммамиз биламиз. Қадимшунослар тумандаги Далварзинтепада навбатдаги қазишма ишларини олиб боришда яна бир оламшумул янгиликка гувоҳ бўлдилар. Далварзинтепадан эрамиздан олдинги асрларда яшаб ўтган кушонлар ҳукмдорининг муҳри топилди. Шунингдек, хум, сопол идишлар, кумуш ва мис тангалар бу замин тарихи минг-минг йилларга бориб тақалишидан далолат беради.


МУЗРАБОТ

Юртбошимизнинг миллий кураш ҳақидаги яқинда қабул қилган қарори бутун мамлакатимиз ёшларини янги марралар сари илҳомлантирмоқда. Туман ҳокимлиги ва спорт қўмитаси ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида кураш мусобақасини ўтказди. Беш вазн тоифасида кескин беллашувлардан сўнг туман биринчилигида ғолиб бўлган ёш полвонларга мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиши учун йўлланмалар берилди. Ғолиблар ташкилотчилар ва ҳомийларнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.


ТЕРМИЗ тумани

Мамлакатимизда динлар ва миллий қадриятларга алоҳида эътибор берилмоқда. Тумандаги эски бетон заводи ўрнида 400 ўринли масжид қуриладиган бўлди. Бунинг учун 50 сотих ер ажратилган бўлиб, янги масжид биноси ҳомийлик ва ҳашар йўли билан бунёд этилади. Шунингдек, бу ерда таҳоратхона, ҳовли ва бошқа бинолар ҳам бунёд этилади. Айни пайтда дастлабки ер ишлари амалга оширилиб, қурилиш материаллари ҳозирланмоқда.


УЗУН

Туман ҳокимлиги  ташаббуси  билан  “Янги рўзғор” маҳалласи  ҳудудида  “Нуронийлар маскани” қурилиб фойдаланишга топширилди. Замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган бу бинода 475 миллион   сўмлик   қурилиш-монтаж ишлари  амалга  оширилди.

— Бундай кўркам ва муҳташам бинони кўриб қалбим қувончга тўлди,— дейди фахрий журналист Н.Шаймардонов. — Биз — нуронийларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан  чексиз  мамнунмиз.


ЖАРҚЎРҒОН

Тумандаги “Қизилмозор” мотосўқмоғида Ўзбекистон   ёшлар  иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда мудофаага  кўмаклашувчи  “Ватанпарвар”  ташкилоти ҳамкорлигида мотокросс бўйича  вилоят биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Ёшларни спортнинг ушбу турига янада кенгроқ жалб этиш, ҳарбий ватанпарварликка тайёрлаш мақсадида ўтказилган  мусобақа сўнггида ғолибларга ташкилотчиларнинг махсус дипломлари ва совғалари топширилди.

Хабарларни Сафар ОМОН ва
Сарвар ТЎРАЕВ тайёрлади

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan