Бош саҳифа / Жамият / УЗУНДАН ҚОРАКАМАРГАЧА

УЗУНДАН ҚОРАКАМАРГАЧА

ШЎРЧИ.

Ўзбекистон “Адолат“ социал демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан тиббиёт коллежида “Адолат билимдони“ кўрик танлови бўлиб ўтди. Таълим муассасалари шарафини ҳимоя қилган 6 та иштирокчи учта  шарт  бўйича ўзаро баҳс олиб борди. Тиббиёт коллежидан Шоира Тожиева  ва маиший хизмат кўрсатиш коллежидан Гулноза Хол- тўраевалар ғолиб деб топилиб кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга  киритди.


ҚИЗИРИҚ.

Воҳамизнинг  барча  туманларидан  келган 150 нафардан ортиқ ҳашарчилар “Фидоий ёшлар“ отрядида жам бўлган ҳолда, пахта  теримида жонбозлик  кўрсатишмоқда. Теримда алоҳида ўрнак кўрсатганлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят мелиоратив экспедицияси корхонасининг фахрий ёрлиқ ҳамда совғалари билан такдирланишди.


МУЗРАБОТ.

Туман ҳокимлигида вилоят ва туман ИИБ ЙҲХБ  мутасаддилари, ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик  вакиллари иштирокида йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

— Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар, айниқса, ёшлар  ўртасида мунтазам тушунтириш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга, — дейди тадбир иштирокчиси тумандаги 1-мактаб ўқитувчиси Равшан Қодиров.


ТЕРМИЗ шаҳри.

1-болалар мусиқа  ва санъат мактабида “Устоз сабоқлари“ деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Вилоятимиздаги барча мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи ҳамда ўқувчилари, cанъат аҳли, ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон  халқ  артисти М. Намозов иштиёқманд ёш авлод вакилларига мусиқа фанидан маҳорат сабоқлари ўтди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan