Бош саҳифа / Маданият / Узунда маданият маркази бунёд этилади

Узунда маданият маркази бунёд этилади

Юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг Сурхон воҳасига ҳар гал ташрифлари асрларга татигулик воқеаларга бой бўлади. Воҳа аҳли учун тарихий аҳамиятга эга бўлган янгиликлар, бунёдкорлик ишлари, янги-янги қурилиш объектлари иш бошлайди.

Шунинг учун ҳам у кишининг ҳар гал воҳага келишлари фуқароларга байрам кайфиятини улашади.

Президентимизнинг жорий йил 30 апрель-1майдаги ташрифлари давомида Узун туманидаги “Файзова” маданият уйи негизида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозов номидаги маданият марказини ташкил этиш тўғрисида берган топшириқлари юқорида айтилган тарихий воқеалардан бири десак, тўғри бўлади.

Муҳтарам Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бугунги кунда жойларда давлат дастури мақомида ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишини кучайтириш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур бино давлат ва хусусий шерикчилик асосида М.Номозовга берилганлиги бутун маданият аҳлини қувонтириб юборди. Айни пайтда ночор аҳволда бўлган, 1976 йилда қурилган, 27 хона ҳамда 600 ўринли томоша залидан иборат, 2 қаватли бинода капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади.

Келажакда бир гектардан зиёд ҳудудда М. Номозов номидаги Сурхон воҳасида яна бир салобатли ва бетакрор маданият маркази бунёд этилади. Бу ерда маданият, санъат йўналишидаги тўгаракларда ўнлаб ўқувчи-ёшлар иқтидори ва ижодий салоҳиятини синаб кўришади. Шунингдек бу марказ нафақат туман аҳолисининг, балки Сурхон ёшларининг севимли масканига айланиб қолажак.

Президентимиз топшириқлари ижросини таъминлаш, “Файзова” маданият уйи биноси ва мавжуд аҳвол билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозов Узун туманида бўлишди. Бинони тубдан таъмирлаш ва бўлажак маданият маркази ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият фестивали

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, бу борада олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE