Бош саҳифа / Жамият / Ўзини асраганга офат ёндошмас

Ўзини асраганга офат ёндошмас

(Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги хатларга обзор)

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳар бир кишининг ўзи ва яқинлари ҳаётини, уй-жойини ҳамда мол-мулкини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Халқимизда “Олов-тилсиз ёв” деб бежиз айтилмаган.

Таҳририятимизга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишга даъват этувчи жуда кўплаб хат-хабарлар келди ва келмоқда. Уларнинг катта қисмини эълон қилдик. Аммо мавзу ва қоидалар, даъватлар бир хил бўлганлиги ва газета имкониятлари чекланганлиги боис шу мавзудаги барча мақолаларни чоп этиш имконимиздан йироқ. Бунинг устига, ёз фаслида иситиш асбоб-ускуналари, печкалар, электр иситиш воситалари, кўмир, газ ва бошқа ёқилғилардан, қўлбола печкалардан фойдаланишнинг кескин камайиши туфайли ёнғин хавфининг камайиши кузатилади. Биз ёнғин хавфсизлиги ташкилоти ходимлари: термизлик подполковник А. Пардаев, капитан Ш.Жумаев, подполковник Э. Сафаров, катта сержант У. Бозоров, капитан Б.Боболов, бойсунлик сержант У.Холиқов, капитан Б. Мирзаев, қумқўрғонлик подполковник Б. Ҳусанов, Деновдан майор У. Бозоровларга мақолалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўйлаймизки, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўзаро ҳамкорлигимиз давом этаверади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE