Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзимизда ишлаб чиқарилаяпти

Ўзимизда ишлаб чиқарилаяпти

Кичик тадбиркорлик ва ўрта бизнес субъектлари  аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб хилма-хил товарларини ишлаб чиқариб бозорларимиз  расталари ва савдо дўконларини гўшт, сут маҳсулотлари билан тўлдиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Бугун вилоятимизнинг марказий шаҳарлари Денов ва Термизда, шунингдек, Шўрчи ва Шеробод туманларида тадбиркорлар очган хусусий корхоналар ҳамда фермер хўжаликларида хорижий технологиялар асосида бир неча турдаги колбасалар ҳам тайёрланаяпти. Тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, сифатини яхшилаш билан бир қаторда аҳолининг бандлигини таъминлашга ҳам улуш қўшаяптилар. Корхоналарда тажрибали мутахассислар ёшларга қўй ва мол гўштидан колбаса тайёрлаш, сутдан бринза, пишлоқ пишириш сирларини ўргатишаяпти. Кечагина уйда ўтирган аёллар, касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар самарали меҳнат қилиб иқтисодимизнинг юксалишига ўз улушларини қўшмоқдалар.

Авваллари дўконларимизда асосан Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби саноати ривожланган шаҳарлардан хилма-хил ва сифатли колбасалар келтирилган бўлса, бугун воҳанинг ўзида колбаса тайёрлашнинг сирлари ўзлаштирилди. Бу эса кичик тадбиркорлик ва ўрта бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорларга ҳар томонлама манфаатли бўлиш билан бирга халқимизни сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш имконини яратаётир. Харажатлар камайиб, ишлаб чиқаришдан топилаётган даромаднинг бир қисми маҳаллий бюджетни шакллантиришга сарфланмоқда. Тадбиркорлик субъектларига сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётгани учун солиқ тўловларидан имтиёзлар берилганлиги туфайли иқтисод қилинган маблағ корхоналарда янги технологиялар харид қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилаётир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳисоб рақами очиш учун 30 дақиқа кифоя

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлар учун бизнес юритиш шароитларини яхшилаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan