Бош саҳифа / Жамият / Ўзгаришларга тайёрмисиз?

Ўзгаришларга тайёрмисиз?

Сўнгги пайтда мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий ўзгаришларни баъзи бир идора ходимлари ҳали ҳам тўла тушуниб етишгани йўқ.

Табиийки, бу аҳоли орасида ортиқча англашилмовчиликлар, оворагарчиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳамонки, баъзи бир давлат идоралари, жумладан, аҳоли ўртасида англашилмовчиликлар бор экан, бу каби муаммоларга ечим топиш учун тегишли ваколатли ташкилотлар зиммасига зарур тушунтириш ишларини олиб бориш масъулиятини юклайди. Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча вилоят “Матбуот уйи”нинг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, 2018 йил 3 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ўтган йилнинг 15 октябридан кучга киритилган баъзи бир ўзгартириш ва қўшимчалар бугун амалда қўлланила бошлади. Адлия бошқармаси ва алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтган давра суҳбатида Термиз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, котиб ва маслаҳатчилар иштирок этишди.

Айни пайтда қарор талабларига кўра, идоралараро электрон маълумот ҳамда ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида ортиқча оворагарчиликлар, харажатлар, қоғозбозликларнинг олдини олишда қўл келмоқда. Мулоқотлар жараёнида шу нарса маълум бўлдики, нафақат оддий фуқаролар, балки МФЙ раислари ўртасида ҳам ушбу ўзгаришлар борасида айрим англашилмовчиликлар бор. Мутахассислар мавжуд муаммолар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE