Бош саҳифа / Жамият / Ўзгаришлардан хабардормисиз?

Ўзгаришлардан хабардормисиз?

ёхуд жарима тўлашни истамасангиз, қоидага амал қилинг!

Сўнгги йилларда мамлакатимиз қонунчилигига киритилаётган ўзгариш ҳамда қўшимчалар нафақат жамият тараққиёти, балки инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам назарда тутади. Эътибор қилсангиз, кейинги йилларда бу борада кўплаб ютуқларга эришилганлигига гувоҳ бўласиз.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-, 136-моддаларига ҳам айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 131-модданинг биринчи қисми санкцияси қуйидаги таҳрирда “транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида”, иккинчи қисми санкциясида “энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси”, учинчи қисми санкциясида “транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари мидорида жарима солишга сабаб бўлади”, деб белгилаб қўйилди. 136-моддадаги ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан “транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”, дея белгилаб қўйилди.

Бундай қўшимча ва ўзгартишлардан кўзланган асосий мақсад, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, республикамиз миқёсида рўй бераётган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган.

Қатъий чоралар кўрилаётганлигига қарамасдан, жорий йилнинг январь, февраль ойларида Термиз туман маъмурий суди иш юритувига жами 27 та МЖтКнинг 131-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларга нисбатан маъмурий иш материаллари келиб тушган. 27 нафар шахсга нисбатан барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 63 миллион 251 минг 760 сўм жарима тайинланган.

136-моддага асосан, 11 нафар ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. 15 миллион 610 210 сўм жарима жазоси тайинланган.

Юқорида келтирилган моддалар транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш каби ҳолатлар билан боғлиқдир. Масаланинг моҳияти шундаки, транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган фуқаронинг биргина хатти-ҳаракати бошқа бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлаётганлиги ачинарли, албатта. Шу биргина фожиа оқибатида кўплаб оилалар ўз яқинларидан ажраётганлиги ҳам сир эмас. Қиссадан ҳисса, маст-аласт юргандан жамиятга ҳам, оилага ҳам ҳеч қандай наф йўқ. Ҳушёрлик ҳеч қачон инсон боласига зарар қилмаган. Элга нафим тегсин десангиз, сиз ҳам савоб ишлар қилишга шошилинг! Акс ҳолда…

М. Абдимўминов,
Термиз туман маъмурий суди раиси,
М. Тулябаев,
Термиз туман адлия бўлими маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE