Бош саҳифа / Жамият / Ўзганинг ҳаётига дахл қилиш – жиноят

Ўзганинг ҳаётига дахл қилиш – жиноят

Фарҳод УБАЙДУЛЛАЕВ,  Сариосиё тумани

Аксарият хориж давлатларида кишиларнинг шахсий ҳаётига аралашган, масалан, уларнинг оилаларига тегишли маълумотларни тарқатганлар суд олдида жавоб беради. Бизда ҳам бундайлар учун қонун доирасида чора кўриладими?

2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунда сизни қизиқтирган масалага қонуний хулоса берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси янги 1411-модда билан тўлдирилди.

“Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш” деб номланувчи мазкур модда шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тар- қатишни жиноий ҳолат, деб белгилайди.

Эндиликда шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар оғир оқибатларга олиб келган  ғаразли ниятларда ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима  ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўзганинг ҳаётига дахл қилишдан сақланмоғи лозим. Акс ҳолда қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Саволга  вилоят маъмурий суди судьяси С. ХОЛМАТОВ жавоб берди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan