Бош саҳифа / Жамият / Ўзгани ҳақи – балонинг ўқи

Ўзгани ҳақи – балонинг ўқи

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органларига бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини фош этиш вазифаси юклатилди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида вилоятда бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг ўтган даврида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 11 та жиноят иши қўзғатилиб, давлат бюджетига 1 миллиард 868 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, етказилган зарарларнинг жавобгар шахслардан ундирилиши таъминланмоқда.

Хусусан, Ангор педагогика коллежи директори Қ.Раҳимов, собиқ бош ҳисобчи Ю.Ирисов ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, жиноят содир этгани фош этилди. Улар 2015 йил 1 январдан 2018 йил 1 августга қадар компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда ҳар ойда коллежда ишловчи ходимларга асоссиз равишда сохта маълумотлар киритган ҳолда директор жамғармаси маблағларидан 41 миллион 749 минг сўм рағбат пули ва иш ҳақига қайта ҳисоблаш киритиш йўли билан 65 миллион 862 минг сўм ортиқча қўшиб ёзиб, жами 107 миллион 611 минг сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилишгани учун жиноий жавобгарликка тортилишди. Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Қ.Раҳимовга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари, Ю.Ирисовга эса 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Бюджетга етказилган зарар жавобгар шахслардан тўлиқ ундириб олинди.

С.НОМОЗОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти вилоят бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan