Бош саҳифа / Жамият / Ўзгага ҳам ёмонликни раво кўрманг

Ўзгага ҳам ёмонликни раво кўрманг

Афғонистон Ислом Республикаси Балх провинцияси, Шортепа уезди, “Ҳазраттўқай” аҳоли маскани Чақир қишлоғида яшовчи Ҳасан Муҳаммадқул ўғли 2018 йилнинг 30 ноябрь куни соат 16.00 ларда Амударё орқали Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний равишда бузиб ўтди.

Автомобиль баллони орқали дарёнинг секин оқадиган жойидан сузиб ўтишга улгурган Ҳасан мамлакатимиз чегарачилари томонидан қўлга олинди. Чегара бузувчининг эгнидаги кийим кўздан кечирилганда, унинг ўнг чўнтагидан 5 та целлофан пакетга солинган ўткир ҳидли гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди. Умумий оғирлиги 22,78 грамм “опий” кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Жорий йилнинг 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди очиқ суд мажлисида заҳри қотилни мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринган Ҳасан Муҳаммадқул ўғлининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан суд бўлиб ўтди. Судланувчи Ҳ.Муҳаммадқул ўғлининг айбига иқрорлиги, воқеа жойини кўздан кечириш ва далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённома ва чизмаси, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, шунингдек, иш ҳужжатларида тўпланган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан Ҳасан Муҳаммадқул ўғлига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Беш фарзанднинг отаси бўлган Ҳасаннинг мўмай пул илинжидаги жиноий ҳаракатлари қамоқ билан якун топди. Энди унинг оиласи, фарзандлари тақдири қандай кечади, уларга ким ғамхўрлик қилади? Шуларни ўйласанг, ўзгаларга ёмонликни раво кўрганнинг қисмати шу экан-да, дейсан беихтиёр.

Жаҳонгир ХУДОЙБЕРДИЕВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan