Бош саҳифа / Жамият / Ўзбошимчалик қимматга тушади

Ўзбошимчалик қимматга тушади

Назокат болаларига нонушта тайёрлади-да, ишга шошди. Нозимжон ва Нафосат уйғониб, нонуштадан сўнг нима қилишини билмай, зерикканидан ойиси келгунча картошка қовурмоқчи бўлишди. Нозимжон газ плитасини ёқиб, устига товани қўйди. Нафосат картошка арчиди. Шу пайт телевизорда улар ёқтирган мультфильмнинг мусиқаси янграй бошлади. Болалар мультфильм кўришга ошиқди. Бироздан сўнг, олов устида ёғ тўла това қизиб, аланга кўтарилди.

Ишхонада кўнгли алланечук ғаш бўлган Назокат болалари билан хабарлашмоқчи бўлди. Узоқ давом этган қўнғироқдан сўнг гўшакни кўтарган Нозимжон йиғлаётган эди. Ёнғин чиққанини эшитган она уйга шошди. Қўшнилар ёнғин хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилган шекилли, ўт ўчириш машинаси кўча бошида турарди. Назокат эшикни очиши билан тутун юзига урилди. Ичкаридан базўр Нозимжон чиқиб келди. Нафосат ҳушидан кетганми, аланга ичидан чиқа олмади. Ёнғин хавф сизлигининг машинаси эса кўп қаватли уй даҳлизига яқин кела олмай тўхтаб турарди. Тушлик маҳал ҳамма бино ёнида енгил машиналарни жойлаштириб ташлаганки, уларнинг эгасини топгунча, ёнғин катталашиб борди. Муаммо бартараф бўлиб, йўллар очилгунга қадар Нафосат танасининг 60 фоизи куйган экан. Уйдаги жиҳозлару бошқа мол-мулк эса ёниб кулга айланган эди.

Баъзида сизу биз истамаган ҳолатда мана шундай кўнгилсизликлар содир бўлиб туради. Ана шундай пайтда атрофдагиларнинг эътиборсизлиги туфайли муаммони бартараф этиш қийинлашади ва кимларгадир бу қимматга тушади. Биргина Термиз шаҳрининг ўзида 444 та кўп қаватли, 26 мингта аҳоли яшаш уйлари мавжуд. Хонадонларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга 2 та ҳарбийлаштирилган ва 1 та ихтисослаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми маҳаллалар билан ҳамкорликда хизмат кўрсатмоқда. Олиб борилаётган профилактик тушунтириш ишларига қарамасдан фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан яшаш уйларининг олдига сунъий тўсиқлар ўрнатиши, шахсий автоуловларини йўлларда қолдириши оқибатида фавқулодда ҳолатларда махсус транспорт воситалари (ёнғин ўчириш, тез тиббий ёрдам автомобили) ҳаракатланиши қийинлашмоқда. Оқибатда фуқаролар соғлиги ва мол-мулкига катта миқдорда зарар етаяпти. Мисол учун, айни пайтда “Алпомиш” маҳалласи кўп қаватли уйларда, “А. Авлоний” маҳалласи А. Навоий кўчасидаги 33 уйнинг кириш даҳлизлари, “Турон” маҳалласидаги 2 қаватли уйлар олди, “Бўстон” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўллари сунъий тўсиқ билан тўсилган. Айрим маҳаллаларда сунъий тўсиқлар сабаб шу ҳудудда ёнғин чиққудек бўлса, ёнғин хавфсизлиги ходимлари иши қийинлашади ва ёрдам беролмай қолишади.

Шундай экан, кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонларига кириш йўлларидаги сунъий тўсиқларни олиш бўйича маҳалла фаоллари доимий тушунтириш ишларини олиб борса, фуқароларимизнинг соғлиги ва мол-мулкини асрашга ўз ҳиссасини қўшган бўларди.

Умид ХОЛМУРОДОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ бошлиғи ўринбосари,
Равшан НОРҚУВАТОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan