Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекнинг порлоқ юлдузи

Ўзбекнинг порлоқ юлдузи

Ҳар йили баҳорнинг илк кунида адабиётимизнинг ёрқин юлдузи,  эъзозли шоираси Зулфияхонимнинг таваллуд куни нишонланади.  Термиз шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ҳам шоиранинг таваллуд куни ўзгача кайфият ва шукуҳда нишонланади.

Мактабда  “Бахтим шул, ўзбекнинг Зулфиясиман!”  номли тадбир бўлиб ўтди. Унда иқтидорли ўқувчилар шоира шеърларидан намуналар ўқишди.

Халқ ғамига шерик, дардига малҳам бўлган кишилар ҳеч қачон унутилмайди. Зулфия хонимнинг адабиётимизга қўшган ҳиссаси улкан. Зеро, Зулфияхоним ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Нафақат ўз шеърлари, балки бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён этган атоқли шоирамиз Зулфияхонимни ҳам мен ана шундай фидоий инсонлар қаторига қўшган бўлардим. Унинг жаҳон минбарларидан янграган шеърлари Шарқ аёлларининг ақлу закоси, десак муболаға бўлмайди”, деб бежизга айтмаган.

Ҳар йили шоира таваллуд топган кун арафасида бир гуруҳ ёш ихлосмандлар Зулфия номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилиб, тақдириланишади. Бундай юксак шарафга муносиб бўлиш учун эса қизларимиз ўз истеъдодини намоён этишга, изланишга, Ватанга наф келтиришдек эзгу ният билан яшашга интилишади. Бизнинг мактабимизда ҳам шундай шарафли номга эришиш йўлида ижод қилаётган қизларимиз талайгина. Азиза Қосимованинг бугунги кунда  кўплаб шеърлари ва ҳикоялари газеталарда чоп этилиб келмоқда. Азиза  каби ёшлар учун Зулфияхоним меҳр ва муҳаббат, вафо тимсолига айлангани эса шоиранинг ҳамон халққа нафи тегаётганидан, унинг ёди мангу яшаётганидан далолатдир.

Насиба ТЎРАЕВА, мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE