Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон – умумий уйимиз

Ўзбекистон – умумий уйимиз

Вилоятимизда бугунги кунда 20 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-осойишта ҳаёт кечириб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Уларнинг ўз урф-одат ва расм-русумларини тўлиқ адо этиши, миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши учун барча шароитлар яратилган.

Рус, тожик, туркман миллий маданият  марказлари  фаолияти  самарали йўлга қўйилиб, улар ҳар томонлама қўллаб – қувватланмоқда.

“Ўзбекистон — умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивалининг вилоят босқичи доирасида ташкил этилган бир қатор давра суҳбатлари, илмий-амалий семинарлар, маънавий-маърифий тадбирларда ҳам айни жиҳатлар ҳақида сўз борди. Термиз шаҳридаги 1-болалар мусиқа  ва  санъат мактабида ўтказилган “Ўзбекистон мустақиллиги — миллатлараро  муносабатлар  ривожида  янги  давр”  мавзусидаги  тадбирда  вилоят ҳокими  ўринбосари Ў.Қобилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари  К. Эшонхўжаев ва бошқалар  юртимизда диний бағрикенглик муҳитини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Фестивалда бадиий жамоаларининг чиқишлари  ҳакамлар  ҳайъати томонидан муносиб  тақдирланди.

Фестивал доирасида Термиз давлат университетида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик — барқарорлик омили”  мавзусида илмий-амалий семинар ҳам ўтказилди.   ТерДУ  ректори  А.Тошқулов ва бош қалар юртимизда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси миллатидан қатъий назар, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок этаётганлигини алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек япон файласуфи, ёзувчи ва таниқли фоторассом Дайсаку Икеданинг фотокўргазмаси ҳам ташкил    этилди.

— Ўзбекистонимиз унда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар учун ягона она Ватандир, — дейди вилоят туркман миллий маданият маркази аъзоси О.Удамуродова. — Барча миллат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаши, ривожлантириши ва келгуси авлодларга мерос қолдириши учун зарур шароитлар яратилган.

“Ўзбекистон — умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивалининг вилоят босқичи доирасида  Шеробод  тумани ҳамда Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ҳам тадбирлар ўтказилди. Катта шодиёналик ва ўзаро самимий руҳда кечган учрашувларда ёшлар ва турли миллат вакиллари сўзга чиқиб, ўзларининг дил изҳорларини билдирдилар, ижод намуналаридан ўқидилар, ўз тилларида қўшиқлар куйладилар.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE